empty

ИнстаФорекс компанияси мижозлари ПАММ ҳисоб-варақлари тизимида иштирок этишнинг ажойиб имкониятига эгалар.

ПАММ-тизим – бу Форекс валюта бозорида пул маблағларини жамоавий инвестициялаш бўйича хизматдир.

ПАММ тизим (Percentage Allocation Management Module) Форексда ишлаш учун махсус савдо ҳисоб-варақларининг тўпламидан иборат бўлиб, улар ёрдамида бошқарувчи трейдерлар ўз капиталларини ва инвесторларнинг (бошқа трейдерларнинг) йиғма капиталини тасарруф этишади. ПАММ-тизимнинг ишлаш моҳияти трейдернинг бошқа трейдерлардан инвестициялар олиш имкониятидан ёки ўз маблағларини бошқа савдо ҳисоб-варағига унда маълум бир улушга эга бўлиш йўли билан инвестиция қилиш имкониятидан иборат.

Шундай қилиб, инвесторлар ПАММ-тизимнинг имкониятларидан бошқарувчи трейдерлар амалга оширган битимлардан фойда олиш мақсадида битимлардан фойда олиш мақсадида фойдаланишади.

ПАММ-тизимнинг ишлаш доирасидаги барча инвестициялар ва ўтказмалар ИнстаФорекс компанияси томонидан автоматик равишда назорат қилинади, бу эса унинг барча иштирокчиларига тизим ичида барча операцияларнинг хавфсизлигини, шаффофлигини ва ҳисобга олинишини кафолатлайди.

Моҳиятига кўра ПАММ ҳисоб-варағи бир қатор трейдерларнинг жамоавий маблағларини ишончли бошқаришнинг шакалларидан бири ҳисобланад, бунда брокер улуш ҳисобини амалга оширади, барча трейдерларга бир хил ҳуқуқ таъминлайди ва истаган пайтда умумий маблағларнинг улардан ҳар бирига алоҳида тегишли бўлган қисмини ажратиб беришга имкон туғдиради. Савдо даври тамом бўлиши билан ПАММ ҳисоб-варағида тушган фойда бу ҳисоб-варағидаги иштирокчилар (инвесторлар) ўртасида мутаносиб равишда тақсимланади, бошқарувчи трейдер эса ўз фаолияти учун шартномада кўрсатилган мукофот пулини олади, у савдонинг ҳисоб-варағидаги умумий фойдага нисбатан фоизларда ифодаланиши мумкин.

ПАММ ҳисоб-варақлари 2 хил бўлади: инвесторларнинг ПАММ ҳисоб-варағи ва бошқарувчи трейдернинг ПАММ ҳисоб-варағи. Инвесторнинг ПАММ ҳисоб-варағи фақат трейдерларнинг ПАММ ҳисоб-варақларига маблағ ўтказиши мумкин. Болшқарувчи трейдерларнинг ПАММ ҳисоб-варақлари ПАММ-Инвесторларнинг ҳисоб-варақларидан фақат инвестицияларни қабул қилиб олиши мумкин. ИнстаФорекс компаниясининг ҳар бир мижози ПАММ-Трейдер ва ПАММ-Инвестор ҳисоб-варақлари сифатида ПАММ-тизимларида иштирок этиши мумкин бўлган савдо ҳисоб-варақларининг чексиз миқдорини рўйхатдан ўтказиши мумкин.

ПАММ-тизимининг муҳим хоссаси ПАММ инвесторлар учун маблағларни турли бошқарувчи трейдерларнинг ПАММ ҳисоб-варақларига қўйиш воситаси билан хавфларни диверсификация қилиш имконияти ҳисобланади.

ПАММ-Трейдерлар учун ИнстаФорекс компанияси тизимда ноёб янгиликни назарда тутади: турли инвесторлардан инвестицияларни битта ПАММ ҳисоб-варағига қабул қилиш, буни айни пайтда дунёдаги ҳеч бир брокерлик компанияси таклиф этмайди. Маблағларни ҳисоблаб чиқишнинг ноёб технологияси - компания менежменти ишланмаси ва дастурчиларнинг бир йиллик иш мевасидир.

ИнстаФорекс компанияси ПАММ ҳисоб-варақлар тизими бугунги кунда бошқарувчи трейдерлар ва инвесторлар учун ўз имкониятларига кўра энг яхши ҳисобланади, аммо ПАММ ҳисоб-варақлари тизими функционалини яхшилаш иши бир секундга ҳам тўхтатилмайди, бу бизга ИнстаФорекс мижозлари учун сервис ва ишончлиликнинг энг юқори стандартларини кафолатлашга имкон беради.

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
 

Dear visitor,

Your IP address shows that you are currently located in the USA. If you are a resident of the United States, you are prohibited from using the services of InstaFintech Group including online trading, online transfers, deposit/withdrawal of funds, etc.

If you think you are seeing this message by mistake and your location is not the US, kindly proceed to the website. Otherwise, you must leave the website in order to comply with government restrictions.

Why does your IP address show your location as the USA?

  • - you are using a VPN provided by a hosting company based in the United States;
  • - your IP does not have proper WHOIS records;
  • - an error occurred in the WHOIS geolocation database.

Please confirm whether you are a US resident or not by clicking the relevant button below. If you choose the wrong option, being a US resident, you will not be able to open an account with InstaTrade anyway.

We are sorry for any inconvenience caused by this message.