Шунингдек қаранг
Мумтоз монетар пул назарияси нуқтаи назаридан маблағларни ё ишлатишга, ёки сақлаб қўйишга йўналтириш мумкин. "Банкага" деб номланувчи оддий пул тўплаш аслида иқтисодиётдан молиявий маблағларни аслида олиб қўяди, бундай олиб қўйиш қанча кўп бўлса, навбатдаги таназзулнинг вужудга келиши шунчалик аниқ бўлади. Инвестициялаш эса фуқароларнинг маблағларини иқтисодётга жалб қилади.
Инвестицияларни баҳолашнинг асосий мезонлари иккита ўзаро боғлиқ параметр: риск ва даромад ҳисобланади. Одатда, хавф қанча катта бўлса, у ҳолда инвестициялашдан кутилаётган даромад ҳам шунча юқори бўлади.
Инвестиция хавфининг катталиги дастлаб қўйилган капитални йўқотилиши мумкин бўлган эҳтимолга, шунингдек назарда тутилаётган даромадни кўрсатади.
Инвестиция киритиш объектлари бўйича иқтисодчилар инвестицияларнинг қуйидаги гуруҳларини ажратишади: ҳақиқий, молиявий ва спекулятив (активларни сотиб олиш, бунинг оқибатида нарх ўзгариши мумкин бўлади).
Агар таянч назарий постулатлар билан ҳаммаси тушунарли кўринсада, амалда иш анча мураккаб кечади.
Дунё ўзгармоқда, инвестиция режалаштиришга стратегик ёндашувлар ҳам ўзгармоқда. Жаҳон инвестиция жараёнига тубдан таъсир кўрсатган фундаментал ҳодисалардан бири электрон тижорат ва савдонинг мумкин бўлган барча шаклларининг дунё электрон тўридан фойдаланган ҳолдаги хилма-хиллиги билан "виртуал" иқтисодиётни яратиш бўлди. Бугунги кунда на электрон мижозлар билан, на электрон биржалар ва инвестиция фондлари билан ҳеч кимни ҳайрон қолдириб бўлмайди. Уйидан чиқмасдан туриб ҳар бир киши инвестор ҳам, биржа трейдери ҳам бўлиши мумкин бўлиб, шу тарзда глобаллашувчи ва чексиз жаҳон иқтисодиётида иштирок этади.
Ҳар қандай инвестиция лойиҳаси ўзича ноёбдир – буни ҳар бир инвестор жуда яхши тушунади, шунинг учун биз яшаётган ва ишлаётган, тез ўзгарувчи маконда инвестиция жараёни ҳам вақт билан ҳамоҳанг бўлиши керак.
Кейинги вақтларда етакчи брокерлик компаниялари профессонал трейдерларга ҳам, янги иш бошловчи инвесторларга ҳам бор имкониятларини янада муваффақиятли амалга оширишлари учун ПАММ-тизим хизматини таклиф этмоқдалар. Ишонч билдирувчи - инвесторлар томонидан активлар устидан янада қулай назорат ўрнатиш учун халқаро онлайн форекс-брокер ИнстаФорекс компанияси валюта бозорида савдо қилиш учун янги восита - ПАММ ҳисоб-варағини яратди.
ПАММ-инвестициялашнинг барча нозикликлари ва икир-чикирларини аниқлаш учун "Биржа етакчиси" журнали мухбири ИнстаФорекс компаниясининг ривожлартириш бўйича директори - Сиров Владимир Анатольевичга интервью доирасида бир қатор саволлар берди:
Савол: Россия молия бозори учун ПАММ-тизимлар ва ПАММ ҳисоб-варағи тушунчалари анча янгидир. Бу янги воситаларнинг ўзи тўғрисида ва улар Сизнинг компаниянгизнинг интернет-трейдингга қай тарзда жорий қилингани тўғрисида муфассалроқ гапириб бера олмайсизми?
Жавоб:ПАММ-тизимининг ишлаш моҳияти трейдернинг бошқа трейдерлардан инвестиция олиш имконияти ёки ўз маблағларини бегона савдо ҳисоб-варағига унда бирор улушга эга бўлиш йўли билан инвестиция қилиш имкониятидан иборат.
Шундай қилиб, инвесторлар ПАММ-тизимининг имкониятларидан бошқарувчи трейдерлар томонидан амалга оширилган битимлардан фойда олиш мақсадида фойдаланадилар.
ПАММ-тизимнинг ишлаши доирасида барча инвестициялар ва ўтказмалар ИнстаФорекс компанияси томонидан автоматик тарзда назорат қилинади, бу эса унинг барча иштирокчиларига хавфсизликни, шаффофликни ва тизим ичидаги барча операцияларнинг ҳисобга олинишини кафолатлайди.
Ўз моҳиятига кўра ПАММ ҳисоб-варағи инвесторларнинг умумий маблағларини ишончли бошқаришнинг шаклларидан бири ҳисобланади, унда ИнстаФорекс брокер-компания улушни ҳисобга олишни амалга оширади, у барча трейдерларга бир хил ҳуқуқни таъминлайди ва истаган пайтда умумий маблағларнинг уларнинг ҳар бирига алоҳида тегишли бўлган қисмини ажратиб олишга имкон беради. Савдо даври тугагандан сўнг ПАММ ҳисоб-варағида олинган фойда бу ҳисоб-варағи иштирокчилари ўртасида мутаносиб равишда тақсимланади, бошқарувчи трейдер эса ўз фаолияти учун шартномада белгиланган мукофотни олади, бу мукофот ўтган ҳисобот даври учун умумий фойдадан фоиз ҳисобида ифодалашниши мумкин.
Савол: Мен Сизни тўғри тушундимми, ишни энди бошлаган инвесторлар ва профессионал трейдерлар битта ПАММ ҳисоб-варағида ишлашадими?
Жавоб: Ҳам ҳа, ҳам йўқ. Агар жиддий гапирадиган бўлсак, бизнинг компанияда ПАММ ҳисоб-варақлари икки турга бўлинади: Инвесторнинг ПАММ ҳисоб-варағи ва Трейдернинг ПАММ ҳисоб-варағи. Инвесторнинг ПАММ ҳисоб-варағи фақат Трейдерларнинг ПАММ ҳисоб-варақларига инвестиция маблағларини киритиши мумкин. Трейдернинг ПАММ ҳисоб-варағи эса фақат ПАММ инвесторларнинг ҳисоб-варақларидан инвестицияларни қабул қилиб олиши мумкин. ИнстаФорекс компаниясининг ҳар бир мижози чексиз миқдордаги савдо ҳисоб-варақларини рўйхатга олиши ва улардан ПАММ-тизимда ПАММ-Трейдер ёки ПАММ-Инвестор ролида фойдаланиши мумкин.
ПАММ-тизимнинг муҳим хоссаси ПАММ-инвесторнинг маблағларини Бошқарувчи Трейдерларнинг ПАММ ҳисоб-варақларига инвестициялаш хавфларини диверсификациялаш имконияти ҳисобланади, бу эса зарар кўриш хавфларини жиддий равишда пасайтиради.
ИнстаФорекс компанияси ПАММ-Трейдерлар учун тизимда ноёб янгиликни назарда тутган: турли Инвесторлардан киритиладиган инвестицияларни битта ПАММ ҳисоб-варағига қабул қилиш, бундай йўл шу вақтгача дунёдаги ҳеч бир брокерлик компанияси томонидан таклиф этилмаган. Маблағларни қайта ҳисоблашнинг ноёб технологияси - компания менежменти ишланмаси ва компаниямиз дастурчиларининг бир йиллик меҳнати самарасидир.
ИнстаФорекс компанияси ПАММ ҳисоб-варақлари тизими бугунги кунда Бошқарувчи Трейдерлар ва Инвесторлар учун ўз имкониятларига кўра энг яхши тизим ҳисобланади, аммо ПАММ ҳисоб-варақлари тизимининг сервислари ва имкониятларини яхшилаш иши бир сония ҳам тўхтаб қолмайди, бу эса бизга ИнстаФорекс мижозлари учун сервис ва ишончлиликнинг энг юқори стандартларини кафолатлашга имкон беради.
Савол: ПАММ ҳисоб-варағида инвестиция қилинган маблағлардан йўқотишлар хавфи инвесторлар ва бошқарувчи трейдер ўртасида қандай тақсимланади?
Жавоб: Юқорида айтиб ўтганимдек, ПАММ ҳисоб-варағи - молия бозорларида ишлаш учун алоҳида саво ҳисоб-варағи бўлиб, унинг ёрдамида бошқарувчи фақат ўз капиталинигина эмас, балки инвесторларнинг йиғинди капиталини ҳам бошқаради. Бунда ПАММ ҳисоб-варағидан маблағлар бошқарувчи трейдернинг ҳисоб-варағига ўтказилмайди, чунки бу ҳисоб варағи ишонувчиларга тегишли, лекин ундаги барча савдо операцияларини пул маблағларини ечиб олиш ҳуқуқисиз бошқарувчи амалга оширади. Бунда барча бозор хавфларини ишончли-инвесторлар ўз зиммаларига олади.
Моҳиятига кўра, ПАММ ҳисоб-варағи бир неча инвесторнинг бирлашган мулгини ишончли бошқариш шаклларидан бири ҳисобланади. Бизнинг ИнстаФорекс компаниямиз улушли ҳисобни амалга оширади, у барча ишончли вакилларга бир хил ҳуқуқни таъминлайди ва истаган пайтда уларнинг ҳар бирига алоҳида тегишли бўлган умумий мулкнинг қисмини ажратиб беришга имкон беради. Одатда савд даври тугагандан сўнг ПАММ ҳисоб-варағида олинган фойда иштирокчилар ўртасида мутаносиб равишда тақсимланади, бошқарувчи трейдер эса ўз фаолияти учун шартномада келишилган маблағни олади.
Бугунги кунда ИнстаФорекс компаниясидан ПАММ ҳисоб-варалар тизими - бу ўз маблағларингизни бошқа трейдерларнинг битимларига бирор чеклашларсиз инвестициянинг минимал ёки максимал миқдорига инвестиция қилишнинг ишончли усулидир: ҳар бир инвестиция киритиш реал вақт режимида бир мингдан то юзлаб минг долларгача миқдорда амалга оширилиши мумкин.
Савол: Россия қонунчилиги нуқтаи-назаридан ишончли бошқарув ўз-ўзидан лицензияланади. Ундан ташқари инвесторларнинг маблағлари кредит елкаси билан савдо қилишда фойдаланилиши мумкин эмас, чунки у ортганда инвестицион каптални йўқотиш хавфлари ҳам ортади. Айтингчи, Сизнинг компаниянгиз ана шундай чекланишлар муносабати билан инветор ва бошқарувчи ўртасидаги ўзаро муносабатларни қандай тартибга солади?
Жавоб: РФнинг қонуларига мувофиқ ишончли бошқарувни тегили лицензияга эга бўлган провессионал бошқарувчи амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бошқарувчига қонунда бошқарувда бўлган мулк кафиллиги остида бирор кредит жалб қилиш, шу жумладан маржинал савдо механизмларидан фойдаланиб жалб қилиш тақиқланган. Одатда ПАММ ҳисоб-варақларини тақдим этувчи компаниялар ишончли вакилларни Қонуннинг бу нормалари тўғрисида ҳатто хабардор ҳам қилишмайди... ундан ташқари ўзларини ҳам брокерлик лицензияларига эга эмаслар. Бироқ, ИнстаФорекс компанияси, ишончи бошқарув хизматларининг кўрсатишга расмий имконияти мавжуд, бу Россия Федерациясининг Молия бозорлари бўйича Федерал хизмати томонидан брокерлик ва дилерлик фаолиятига берилган лицензияларнинг борлиги билан тасдиқланган.
Савол: Инвестор, трейдер ва Сизнинг компаниянгиз ўртасидаги муносабатлар қай тарзда тартибга солинади?
Жавоб: Мазкур муносабатлар уч томонлама битим-оферта шартномаси билан тартибга солинади ва унда муфассалал тавсифланган. Шартнома бизнинг ИнстаФорекс компаниямиз ва иккита мижозларимиз томонидан акцептланган, мижозлардан бири келажакда фойда олиш мақсадида ва маблағларни йўқотиб қўйиш хавфини тушунган ҳолда маблағларини компаниянинг бошқа мижозлари ҳисоб-варақларига инвестициялаш истагида ёки назарда тутмоқда., иккинчи мижоз эса Компаниянинг бошқа мижозларидан келгусида инвестициялар олиш истагида ёки имкониятни назарда тутмоқда. Бундан ташқари мазкур уч томонлама битим доирасида ИнстаФорекс компанияси ўз зиммасига қўшимча ҳуқуқ ва мажбуриятларни олади, булар савдо ҳисоб-варағини очишда акцептланадиган мижозлар шартномасида тавсифланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан қўшилади.
Савол: Компаниянгизнинг ПАММ-тизимининг бошқарувчи трейдер ва инвестор учун асосий афзалликлари қандай?
Жавоб: Бошқарувчининг асосий афзалликлариига қуйидагиларни киритган бўлар эдим:
Инвесторларнинг афзалликлари ҳам равшандир:
Савол: Қўйилган маблағларнинг бутлиги учун ким жавобгар, ва бошқарувчи трейдер бирор тарзда инвесторнинг пулларини суистеъмол қилиши мумкинми?
Жавоб: ИнстаФорекс компаниясидан ПАММ ҳисоб-варақлари - бу пул маблағларини жамоа бўлиб инвестиция қилиш воситасидир. ИнстаФорекс компаниясининг ҳар бир мижози бошқа трейдерлардан инвестиция қабул қилиб олиши ёки ўз маблағларини бегога ҳисоб варағига бу ҳисоб-варағида улушга эга бўлиб, унга инвестиция қлиши мумкин. Инвесторлар Бошварувчи трейдер амалга оширадиган битимлардан кўзда тутиладиган фойданинг бир қисмини олиш мақсадида Бошқарувчи трейдернинг ҳисоб-варақларига ўз маблағларини инвестиция қилиш учун ПАММ ҳисоб-варақлар тизимидан фойдаланадилар. Инвестиция киритиш жараёни Инвестор ҳисоб-варағидан Бошқарувчи Трейдернинг ҳисоб-варағига маблағларни ўтказишни компания томонидан назорат қилинишини ўз ичига олади, шундан сўнг Инвестор ўзи киритган маблағга мутаносиб равишда Бошқарувчи Трейдер ҳисоб-варағида улуш эгасига айланади. Инвесторнинг маблағлари Бошқарувчи Трейдер томонидан ечиб олинишидан тўлиқ ҳимояланган, чунки Боқарувчи Трейдер фақат шахсий маблағларининг ПАММ ҳисоб-варағидаги қисминигина, яъни битимларда ишлатилмаган қисминигина ечиб ола олади.
Компаниямизнинг ПАММ ҳисоб-варақлари тизими унинг барча иштирокчиларига автоматик тарзда барча операциялар, улушлар ва фойдаларни ҳисобга олишни назорат қилишни таъминлайди. Бошқарувчи Трейдернинг айнан битта ҳисоб-варағи чексиз одамлардан чексиз ҳажмларда чексиз миқдордаги инвестицияларни қабул қилиб олиши мумкин.
Журналнинг навбатдаги сонида биз Сизларга ИнстаФорекс компаниясининг ПАММ-тизимининг фаолият юритишининг асосий тамойиллари тўғрисида сўзлаб берамиз. MasterForex-V халқаро академиясининг профессионал трейдерлари мазкур интервьюда гапириб ўтилмаган барча мумкин бўлган ахборотни Сиз билан ўртоқлашиш учун памминг тизимига бошгача кириб кетиб маълум вақтга ҳам инвестор, ҳам трейдер бўлишади.
"Биржа етакчиси" журнали, 2010 йил, 12-сон
Орқага