Шунингдек қаранг
Will-Spread техник индикатори Ларри Вильямс томонидан ишлаб чиқилган ва унинг "Қисқа муддатли савдонинг узоқ муддатли сирлари" номли китобида тавсифланган эди. Мазкур индикатор икки: бирламчи ва иккиламчи молия бозорида нарх ўзгаришларини таққословчи энг кучли молиявий кўрсаткичларнинг бири ҳисобланади. Бундай таққослашдан мақсад мазкур активга таъсир кўрсатувчи бозор сигналлари орқали молиявий активда позицияларнинг очилиши/ёпилишига сигналларни ажратиш ҳисобланади.
Spread = (Close (market1, n)/Close (market2, n))*100
Will-Spread = EMA (5, Spread) – EMA (20, Spread)
Савдода Will-Spread индикатори қўлланилишининг асосий методи индикатор чизиғининг "0" даражани кесиб ўтишини баҳолаш ҳисобланади. Агар индикатор ноль даражани пастдан юқорига томон кесиб ўтса, ўсишнинг давм этишини кузатиш зарур, агар индикатор ноль даражадан пастга тушиб кетган ҳолда нархнинг тушиши давом этишини кутиш зарур.
Индикатор муаллифи мазкур индикатордан қуйидаги фильтр нуқтаи-назаридан фойдаланишни таклиф этган: Will-Spread индикатори чизиғи ноль даражани кесиб ўтгандан сўнг сигнал баридан кейин келувчи барнинг шаклланишини кутиш зарур. Агар янги бар аввалгисидан максимум/минимум юқори/паст барни шакллантирса, у ҳолда битимга кириш керак. Агар бар янги максимум/минимумни шакллантирмаса битимга кириш тавсия этилмайди.
Will-Spread индикаторини ҳисоб-китоб қилишнинг асосий шарти валюта жуфтлигига энг катта таъсир кўрсатувчи активни танлаш ҳисобланади. Қўшни молиявий бозорларнинг энг кўп тарқалган активлари олтин (GOLD), нефть (#CL), S&P-500 (#SPX) индекси ва Nikkei-225(#N225) индекси. Биринчи икки актив Forex бозорининг асосий валюта жуфтликлари учун қўлланиши мумкин, айни вақтда фонд индекслари USD/CHF ва USD/JPY каби валюта жуфтликларида илгариловчи сигналларни шакллантиради.
FastMAperiod = 3
SlowMAperiod = 15
SecondMarket = GOLD