empty
 
 

Ҳисоблаш формуласи

Ҳар бир янги оқ полоса агар жорий Close t High t - 1 дан ошган бўлса чизилади. Оқ полоса High t - 1 даражадан High t даражагача чизилади.

  • Ҳар бир янги қора полоса агар жорий Close аввалги куннинг Low идан пастга тушиб кетган бўлса чизилади. Қора полоса Low t - 1 дан Low t даражагача чизилади.
  • Агар жорий Close t мос равишда янги чўққилар/чуқурликларга етмаган бўлса, у ҳолда графикда ҳеч қандай ўзгаришлар қилинмайди.

Савдода қўлланилиши

TLB индикатори вертикал тўғри-тўртбурчаклар қатори бўлган осциллятордан иборат, бу тўғри тўртбурчакларнинг баландлиги нарх ўзгаришлари катталиги билан ўлчанади. Бу графикда вақт омили ҳисобга олинмайди.

Уч чизиқли ёриб ўтиш индикатори асосида трейдингнинг асосий қоидаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Учта қўшни қизил чизиқдан сўнг яшил чизиқ ("яшил бурилиш чизиғи") пайдо бўлса, сотиб олинг.
  • Учта қўшни яшил чизиқдан сўнг қизил чизиқ ("қизил бурилиш чизиғи") пайдо бўлса, сотинг.
  • Яшил ва қизил чизиқлар навбатма-навбат келса, битимлар тузишдан сақланиб туринг.

Уч чизиқли ёриб ўтиш графикларининг афзаллиги - нархлар динамикасининг ўзи бурилишини кўрсатади. Бу графикларнинг камчилиги сифатида янги йўналиш шакллангандан сўнг бурилиш сигналларининг пайдо бўлишини келтириш мумкин.

Индикаторнинг кириш параметрлари ўзгарганда бурилиш сигналларининг шаклланишидаги тутилиб қолишини ўзгартириш мумкин. Қисқа муддатли савдо учун 2- чизиқли узилишга, узоқ муддатли савдо учун 4 чизиқли ёки ҳатто 10 чизиқли ёриб ўтишга таяниш мумкин.

Мазкур турдаги графикларнинг муаллифи Стив Нисон уч чизиқли ёриб ўтиш графикларини "япон шамлари" билан биргаликда фойдаланишни тавсия этади. Бунда метатрейдер учун IFX_TLB индикатори ёрдамида анъананинг йўналишини аниқлаш, шамли паттернлар ёрдамида эса бозорга кириш ва ундан чиқишнинг аниқ моментларини аниқлаш керак.

IFX_TLB индикатори

IFX_TLB индикатори параметрлари

LB = 3

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.