empty
 
 

Ҳисоблаш формуласи

RVIorig = 100*( EMA[W14] of U)/( EMA[W14] of S)

RVI = (RVIorig of highs + RVIorig of lows)/2, бу ерда


S = Stddev (10 кун) — бу 10 кунлик давр ичидаги стандарт оғиш;

U = S, агар жорий нарх олдинги давр нархидан юқори бўлса;

U = 0, агар жорий нарх олдинги давр нархидан паст бўлса;

EMA (w14) = 14 кунга тенг давр ичидаги экспоненсиял ўртача сирпанувчи;

RVIorig of highs – максимумларнинг нисбий ўзгариши индекси;

RVIorig of low – минимумларнинг нисбий ўзгариши индекси.

Савдода қўлланилиши

Мазкур техник таҳлил индикаторнинг асосий афзаллиги шундан иборатки, RSI индикаторга асосланган бўлиб, у нисбий куч индекси индикатори ўтказиб юборган диверсификациясининг барча даражаларини ҳисобга олади. Бироқ RVI индикатори - бу классик осциллятор эмас, балки ўзгарувчанлик индикаторидир, шунинг учун ундан савдода мустақил восита сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас. Натижаси сифатида, мазкур индикатордан фойдаланишнинг мақбул варианти унинг сигналларининг техник таҳлил осцилляторлари сигналлари билан, масалан RSI осцилляторлари сигналлари билан бирга қўшиб олиб бориш ҳисобланади.

Агар RSI индикатори 70% даражадан ошса ва шу билан ўта ҳарид қилинганлик зонасига ўтса, ва RVI индикатори 70% чегарани ошиб ўтса, бу нархнинг ўсиши тез орада тугаши ва пасайиш бошланишига жуда кучли сигнал бўлади.

Шунингдек, агар RSI ва RVI индикаторларининг кўрсаткичлари 30% дан пастга тушганда, жумладан ўта сотилганлик зонасига ўтса, тез орада нарх ўсишига тайёр бўлиш керак. Бундан келиб чиқиб, ҳар бир индикаторни алоҳида қўллагандан кўра икки индикаторнинг бирга қўлланиши жуда кучили воситага айланади.

Агар нисбий куч индекси 70% дан ошса, ёки 30% дан кам бўлса, RSI нисбий ўзгарувчанлик индекси RSI сигналларини тасдиқламаса, у ҳолда позицияларни очиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишни иккала индикатор ҳам ўхшаш манзарани кўрсатадиган пайтгича қолдириб туриш зарур.

RVI индикаторини қўлланишнинг яна бир варианит дивергенцияларни ва конвергенцияларни нарх билан белгилаш ҳисобланади. Нарх ўсаётганда, нисбий ўзгарувчанлик индекси эса пастга тушаётган ҳолат бу дивергенция бўлиб, у нарх тез вақт оралиғида пасая бошлашини англатади.

Тескари холат ҳам ўринлидир: агар нисбий ўзгарувчанлик индекси постга тушса, бунда нарх ўсса, бу ҳолат конвергенция ҳисобланади ва нархнинг тез орада ортишини кўрсатади.

Агар RVI ўта ҳарид қилинганлик ёки ўта сотилганлик зонасида бўлса, бироқ ҳатто нисбий ўзгарувчанлик индекси “нейтрал зона” ичида (30% ва 70% орасида) ҳаракатланса, мазкур сигналларнинг шаклланиши жуда зарур бўлиб, дивергенция ёки конвергенция сигналлари ҳам намунали бўлиши мумкин.

RVI нисбий куч индексига қараганда параметрларнинг каттароқ ҳажмини ҳисобга олганлиги сабабли мазкур сигналлар унда RSI га қараганда анча яхшироқ ишлаб берилади.

Нисбий ўзгарувчанлик индекси

ИнстаФорекс RVI индикаторининг параметрлари

RVIperiod = 14

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.