Шунингдек қаранг
Графикда доджи-юлдузнинг пайдо бўлиши аввалги тренднинг эҳтимолий орқага бурилиши ҳақида сигнал беради. Тренднинг бу бўлажак орқага бурилишининг тасдиғи сифатида доджидан кейин келувчи кун бажаради. "Тонгги доджи-юлдуз" моделлари айнан ана шуни кўрсатади.
Бозорда пасайтирувчи тренд пайдо бўлганда узун қора шам пайдо бўлади, унинг кетидан доджи-юлдуз келади. Худди одатдаги тонгги юлдуз сигнари учинчи кунги тасдиқлаш тренднинг тўла орқага қайтганидан далолат беради. Шундай қилиб, тонгги доджи-юлдуз тренднинг анча катта бурилишига ишора қилиши мумкин, демак мазкур модель одатдаги тонгги юлдузга қараганда анча аҳамиятли экан.
Доджи-юлдуз кўтарилувчи трендда пайдо бўлади. Унинг кетидан ёпилиш нархи билан узун қора тана келади, у биринчи куннинг оқ танаси ичига қараб чуқур кетади ва максимал чўққида бурилиб қайтишини тасдиқлайди. Кечки юлдузнинг одатдаги модели кичик танага эга, айни пайтда кечки доджи-юлдузда юлдуз сифатида доджи пайдо бўлади, бу эса кечқурунги доджи-юлдузни янада муҳим қилади. Бундан ташқари, кечки доджи-юлдузга жанубий хоч тарзида ҳавола қилинади.
"Тонгги доджи-юлдуз" ва "Кечки доджи-юлдуз" моделлари ортида турувчи психология тонгги ва кечки юлдузларнинг оддий моделларидаги психологияга ўхшайди. Уларни фақат шу нарса фарқлантирадики, доджи-юлдуз аввалги трендга катта хавф туғдиради, демак яна ҳам муҳим экан.
Моделнинг мослашувчанлиги учинчи куннинг биринчи кун танаси ичига сингиш даражасида намоён бўлади. Агар бу сингиб кириш 50%дар ортиқ бўлса, у ҳолда бу модель графикда намоён бўлишига барча имкониятларга эга бўлади.
Тонгги доджи-юлдуз болғача (тўқмоққа) келтирилади, баъзида айнан доджи-аждаҳога ўхшатилади.
Кечки доджи-юлдуз тушувчи юлдузга келтиралида, баъзида эса доджи-қабр тошига.
Редуцияланган модель доджига қанчалик яқин бўлса, бу модель шунчалик кучли бўлади, чунки учинчи кун ёпилиши нархи биринчи кун танаси ичига узоқроқ сигниб кетади.