Шунингдек қаранг
"Катта сакраш" япон шамлари модели ҳам буқа, ҳам айиқ модели бўлиши мумкин, тасдиқланишни талаб этмайди. Графикдаги фигура шамларнинг бўлиниш моделига ўхшайди. Бу моделларнинг фарқли томони шундаки, "Катта сакраш" моделида нархларнинг очилиши тенглиги бўлиниш даражасида сезиларли.
Буқа туридаги "Катта сакраш" модели - бу қора марибозу (томонларининг бирида соясиз бўлган узун қора тана) ундан кейин оқ марибозу келади (томонларининг бирида соясиз бўлган узун оқ тана).
Айиқ туридаги "Катта сакраш" модели - бу оқ марибозу, ундан сўнг қора марибозу келади.
Япон таҳлилчиларининг фикрига кўра нарх трендига боғлиқ бўлмаган ҳолда нархлар ҳар доим узунроқ шам томонига ҳаракатланадилар. Шуни таъкидалаш керакки, мазкур моделда бошқа япон шамлари фигураларидан фарқли тренднинг йўналиши катта қийматга эга эмас.
1. Бир рангдаги марибозудан сўнг бошқа рангдаги марибозу келади.
2. Икки кун орасида узилиш кузатилади.
Бозорда тренд кузатилди, кейинги кун нархнинг узилиши пайдо бўлди. Кун давомида нархлар аввалги кун диапзонигача тушмади, лекин кейин яна битта узилиш билан ёпилди.
"Катта сакраш" модели қандайдир бир мослашувчанликни назарда тутмайди. Кунлар орасида узилиш мавжуд бўлган ҳолатда шамларнинг бўлиниши модели ёки давом этиш модели шаклланади.
Буқа модели узун оқ шамга шакл алмашади, лекин буқа шами деб қаралади.
Айиқ модели узун қора шамга ўзгаради, лекин айиқ шами деб қаралади..
Ўхшаш модел сифатида шамларни бўлиниш моделини қараш мумкин. У узилишларнинг мавжуд эмаслиги билан фарқланади, шунингдек у давом этиш модели ҳисобланади.