Шунингдек қаранг
Hull Moving Average, қисқача HMA бу идеал сирпанувчи ўртача (MA)нинг навбатдаги варианти бўлиб, у ўртача мувозанатли қийматлар ёрдамида нарх ҳаракатларини силлиқлашга имкон беради. Индикаторнинг муаллифи Аллан Халл (Alan Hull)дир.
HMA(n) = WMA(2*WMA(n/2) – WMA(n)),sqrt(n))
HMA индикатори нарх учун самарали фильтр сифатида ишлаб чиқилган эди. Кўпчилик бошқа сирпанувчи ўртачаларга хос бўлган қўллаб-қувватлаш/қаршилик кўрсатиш сифатида нархга таъсир кўрсатиш, шунингдек оғиш бурчагининг бозорга кириш тўғрисидаги қарорни қабул қилишга таъсири тарзидаги стандарт функциялардан ташқари Халлнинг сирпанувчи ўртача қиймати бошқа барча нарсалардан ташқари тенденциянинг йўналишини индикаторга ўрнатилган рангли модель ёрдамида аниқлашга имкон беради.
Агар бозорда умумий кўтарилувчи тенденция кузатилса, у ҳолда бу активни харид қилиш зарурлигини англатади, чунки кейин нарх умумий кўтарилувчи тренд доирасида ошиши мумкин. Сирпанувчи ўртачанинг ранги алмашиниши - бу бозорга киришга сигналдир.
Агар бозорда умумий пастга тушувчи тенденция кузатилса, HMA индикатори рангини тескари томонга, кўкдан қизилга ўзгартиради, бу активни сотиш зарурлигидан далолат беради, чунки бундан кейин умумий тушувчи тренд доирасида нарх пасайиши мумкин. Сирпанувчи ўртачанинг ранги алмашиниши бозорга кириш учун сигнал бўлади.
Мазкур сирпанувчи ўртачанинг ўзига хос хусусиятларига унинг нархдаги ўзгаришларини фақат силлиқлашини эмас, балки сигналларнинг "кечикиш" омилини олиб ташлаш имконини ҳам беради. Бу самарага индикаторни ҳисоблашдаги хусусиятлари ҳисобига эришиши имкони бўлди. Шундай қилиб, трейдер HMA индикаторидан харид қилиш ёки сотишга бозорга кириш зарурлиги тўғрисида кечикувчи сигнални беришидан ҳавотир олмасдан фойдаланши мумкин.
Савдода сирпанувчи ўртачадан мустақил фойдаланишдан ташқари, метатрейдер учун HMA индикаторини бозорга кириш учун фильтр тарзида қўрқмасдан қўллаш мумкин, бунда битимлар бошқа индикаторлар ёки таҳлил қилиш услублари асосида очилиши мумкин. Бу ҳолда сирпанувчи ўртача битимдан чиқиш учун қўлланилиши мумкин: индикатор ранги қарама-қаршига алмашганда нарх ҳаракати йўналишида очилган битимни ёпиш зарур ва бозорга кириш учун янги сигнални кутиш зарур.