Шунингдек қаранг
Чайкин осциллятори (CHO) Ларри Вильямс томонидан тақдим этилган Йиғилиш/Тақсимланиш (Accumulation/Distribution ёки A/D) индикатори асосида таҳлилчи Марк Чайкин томонидан ишлаб чиқилган. Моҳиятига кўра Чайкин осциллятори MACD индикаторидир, лекин асос сифатида нархнинг қийматлари эмас, балки A/D кўрсаткичлари олинади.
Биринчи навбатда Accumulation/Distribution индикатори ҳисобланади:
AD = {[(Close – Low) – (High – Close)] / (High – Low)}*Volume
Кейин Чайкин осциллятори ҳисобланади:
Chaikin Oscillator = SMA(AD, m) – SMA(AD, n),
бу ерда m – ўртачани катта тартиби, n – ўртачанинг кичик тартиби.
Мазкур индикаторнинг классик қўлланилишида битимлар нол даражага нисбатан осциляторнинг чизиғи йўналишида битимларни очишдир. CHO 0 даражадан кўтирилиши ўсувчи нарх оқимини шаклланишидан хабар беради. Бу ҳолатда, сотиб олишга битимларни очиш тавсия этилади. Агар индикатор қийматлари 0 дан пастга тушса, одатда, нарх келгусида тушишни давом эттиради.Натижада, савдода айиқ томонига ўтиш керак.
Техник таҳлилнинг катта қисмига ўхшаб, Чайкин осциллятори нарх графигига нисбатан буқа ва айиқ йиғилиши/тарқалишини шакллантиради. Бунда, мазкур хусусиятдан фойдаланишда дивергенция ва конвергенциянинг кўпгина ҳолатларида Чайкин индикаторида 2 ёки 3 кетма-кет динамик ҳаракатлардан иборатлиги инобатга олиш керак. Бу қоида бозорда етарли дарадажа ишламайдиган кам бўлмаган алоҳида сигналларни фильтрлаш имконини беради.
CHO индикаторини кўлланишининг энг қизиқ усулларидан бири бу Чайкин осциллятори графигига нисбатан 1 барга ўнгга сурилган ўртача сирпанувчи (SMA, 3) билан уни қуриш ва бозорни комплекс таҳлил қилиш хисобланади.
Мазкур йўлни қўллашда агар нархнинг мумкин бўлган тушиши тўғрисида борса ўртача сирпанувчини индикатор чизиғи билан юқоридан пастга кесишиб ўтишига, ва аксинча, чизиқлар пастдан юқорига кесишся нархнинг ўсиши мумкинлигига эътибор бериш керак. Мазкур сигнал бу ҳолатда илгарилаб борувчи бўлиб ҳисобланади. Бироқ, у алдамчи бўлиши мумкин, агар осцилляторда дастлаб дивергенция/конвергенция ҳосил бўлмаган бўлса.
Қўшимча фильтрдан фойдаланиш сигналларининг сонини камайишига қарамай сигналарни танланиши яхшилайди.
Slowperiod = 10
Fastperiod = 34
TypeSmooth = 0
SMAPeriod = 3
SMAshift = 1