Шунингдек қаранг
Accumulation Swing Index индикатори Уэллес Уайлдер кичиги томонидан ишлаб чиқилган ва унинг "Техник савдо тизимларининг янги концепциялари" номли китобида тавсифланган. Мазкур индикатор ўз тузилишига кўра молия активида нархнинг ўзгариши билан ўхшаш бўлган тебранишларнинг оддий кўрсаткичи ҳисобланади.
SI(i)=50*(CLOSE(i-1)-CLOSE(i)+0,5*(CLOSE(i-1)-OPEN(i-1))+0,25*(CLOSE(i)-OPEN(i))/R)*(K/T)
ASI(i) = ASI(i-1) + SI(i), где
SI (i) - Swing Index техник индикаторининг жорий қиймати;
SI (i - 1) - Swing Index техник индикаторининг олдинги бардаги қиймати;
CLOSE (i) - ёпилишдаги жорий нарх;
CLOSE (i - 1) - ёпилишдаги олдинги нарх;
OPEN (i) - очилишдаги жорий нарх;
OPEN (i - 1) - очилишдаги олдинги нарх;
R - ёпилишдаги бугунги нарх билан кечаги максимум ва минимум ўртасидаги нисбат асосидаги формула бўйича ҳисобланадиган параметр;
K - икки катталикдан энг каттаси: (HIGH (i - 1) - CLOSE (i)) ва (LOW (i - 1) - CLOSE (i));
T - савдо серияси давомида нархларнинг чегаравий йўл қўйиладиган ўзгариши;
ASI (i) - Accumulation Swing Index индексининг ҳозирги пайтдаги қиймати.
У.Уайлдер ўзининг "Техник савдо тизимларининг янги концепциялари" номли китобида индикаторга қуйидагича таъриф беради: "Агар ASI ўша кундузги графикда жойлашган бўлса, индикаторда расми чизилган трендларни графикдаги ўшандай чизиқлар билан таққослаш мумкин. Тенденциянинг муҳим чизиқларини қандай солишни биладиганлар учун ASI тренд чизиқларининг узилишини тасдиқдовчи яхши восита бўлиши мумкин. Графикда тенденция чизиқларининг хато ҳолда узилишлари индикатор графида мос чизиқлар билан тасдиқланмайди. Чунки ASI кўпроқ даражада ёпилишдаги нархлардан фойдаланилади, кун мобайнидаги юқорига ва пастга сакрашлар индикатор индексига катта салбий таъсир кўрсатмайди".
Шунингдек Accumulation Swing Index уни SMA(50) индикатори билан сигнал чизиғи сифатида биргаликда фойдаланилганда тренд вақтида яхши бўлади. ASI ва SMA чизиғининг кесишиш нуқталари юқорига ёки пастга ривожланаётган тенденция йўналишида кириш соҳасига ҳам, индикатор сигнал чизиғини тескари томонга кесиб ўтган ҳолда чиқиш соҳасига ҳам кўрсатувчи илгарилаб борувчи савдо сигналлари ҳисобланади.
T = 300.0