empty
 
 

Ҳисоблаш формуласи

Aroon Oscillator (Aroon Indicatorидан) = Айиқ индикатори – Буқа индикатори

Савдода қўлланилиши

Aroon Oscillator индикатори Aroon Indicatorига нистабан анча кам сигнални шакллантиради. Шу муносабат билан ундан фойдаланиш битимлар тузишдан кўра битимларни фильтрлашга кўпроқ даражада тўғри келади.

Мазкур индикаторнинг асосий кўрсаткичлари бўлиб индикатор трендли ҳаракат жараёнида қабул қиладиган экстимал қийматлар, шунингдек индикаторнинг "ноль" чизиғини кесиб ўтиш ҳисобланди.

Агар индикатор қийматлари 50 даражадан ошган ҳолларда бозорда буқа тренди қарор топгани тўғрисида ишонч билан айтиш мумкин. Бунда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:

  • битимларни нарх ҳаракатининг ривожланиши йўналишида очиш керак (мазкур ҳода харидлар устувор бўлади);
  • ишда трендли савдо услубларидан ва тизимларидан фойдаланиш талаб этилади.

Агар индикатор қийматлари -50 даражадан пастга тушса, бу ҳолда бозорда айиқ тренди қарор топганлиги тўғрисида ишонч билан гапириш мумкин.

Қуйидагилар ҳисобга олинади:

  • битимларни нарх ҳаракатининг ривожланиши йўналишида очиш керак (мазкур ҳолда сотувлар устувор бўлади);
  • ишда трендли савдо услубларидан ва тизимларидан фойдаланиш талаб этилади.

Агар индикатор қийматлари 50 ва -50 даражадан ташқарига чиқиши бозорда тренд қарор топгани тўғрисида далолат беради, у барқарор ва контр-тренд ёки флетли савдо услубларининг қўлланиши ўзини оқламайди.

Осциллятордан фойдалашининг яна бир варианти индикатор чизиғининг 0 даражани кесиб ўтиши йўналишида савдо қилиш ҳисобланади:

Агар Aroon Up индикатори чизиғи пастга тушса, у вақтда нарх ўсувчи ҳаракатни шакллантирса, бу ҳаракатланиш йўналишини пастга тушувчига алмашиниши мумкинлигидан далолат беради.

  • агар индикатор 0 даражани пастдан юқорига қараб кесиб ўтса, бу ҳолат нахнинг бундан кейинги кўтирилишидан далолат беради;
  • агар индикатор 0 даражани юқоридан пастга қараб кесиб ўтса, бу ҳолат нарх ҳаракатининг бундан кейин пастга тушишишдан далолат беради.
Aroon Oscillator

ИнстаФорекс Aroon индикаторининг параметрлари

Aroon_Period = 10

Filter = 50

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.